Украинанинг ишғол қилинган вилоятларининг Кремлга яқин маъмуриятлари бир вақтнинг ўзида Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини эълон қилганидан сўнг, америкалик сенаторлар Россияга қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилишди.
Мерилендлик демократ Крис ван Холлен ва Пенсильваниядан республикачи Пэт Туми Россиядан нефть, нефть маҳсулотлари, газ ва кўмир етказиб беришга янги чекловлар жорий этиш зарур, деб ҳисоблайди, келиб чиқади уларнинг Сенат сайтида чоп этилган қўшма баёнотидан.
Ван Холлен ва Тумининг фикрича, АҚШ маъмурияти Украинада уруш бошланганидан кейин Россия энергетика маҳсулотларини харид қилишни кўпайтирган мамлакатларга нисбатан иккиламчи санкцияларни қўллаши керак.
Сенаторларнинг фикрига кўра, харидор мамлакатларнинг ҳар бири учун Россиядан импорт бўйича чегарани - урушдан олдинги ўртача қийматлар даражасида белгилаш керак. Олдинги ҳажмлардан "сезиларли даражада" ошиб кетган давлатлар АҚШ Ғазначилиги олдида жавоб бериши керак. Сенаторлар унга блокировка қилувчи санкциялар қўллаш ва лимитдан ортиқ товар савдосига хизмат кўрсатувчи банкларнинг вакиллик ҳисобларини музлатиш ҳуқуқини беришни таклиф қилмоқдалар.
Шу билан бирга, ван Холлен ва Туми Джо Байден маъмуриятини Россия нефтига "нарх шифтини" ўрнатишда ЕИга эргашишга чақирмоқда, бундан ташқари у ҳар йили учдан бир қисмга камайтирилиши керак - ишлаб чиқариш норентабеллик ёқасида бўлгунга қадар. АҚШ Ғазначилиги маълумотларига кўра, бу бир баррелга 44 доллар даражаси – бундан арзон нархда Россия ер қаъридан нефть қазиб олиш фойдасиз бўлади.
Сенаторларнинг фикрича, "шифтдан юқорироқ нархларда тўловларни амалга оширувчи банклар ҳам иккиламчи санкцияларга – вакиллик ҳисобларини блоклаш ва доллар ҳисоб-китобларидан де-факто узиб қўйиш билан" қўлланилиши керак.
Ван Холлен ва Тумининг таъкидлашича, янги санкциялар пакети "Россия агрессиясини қайтариш" учун "Украинага ёрдам беришда муҳим компонент" бўлиши керак. Санкцияларнинг мақсади "Россиянинг энергия даромадларини камайтириш" орқали президент Путиннинг уруш машинасини "молиялаштиришни тўхтатиш", дейилади сенаторлар баёнотида.
АҚШ сенаторлари Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Янги пакет Кремлнинг Донбассни аннексия қилиш қарори туфайли жорий этилиши режалаштирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди